Артемис саломатлик институти

Артемис саломатлик институти – бу Ҳиндистоннинг Гургаон шаҳрида жойлашган халқаро даражадаги аккредетив тиббиёт маркази. Институтнинг асосий фаолият йўналиши онкология, юрак-қон томир, ортопедия, асаб тизимлари ва бошқа кўплаб касалликлардан иборат.

Фортис Хелскеа флагман госпитали

Фортис Хелскеа флагман госпитали – Осиё госпиталлари билан энг тез алоқа ўрнатиб, дунёнинг 11 мамлакати билан ҳамкорликда иш олиб борадиган Ҳиндистондаги йирик госпиталь. Малакали мутахассислардан иборат марказ беморларга халқаро даража ва юқори сифатли тиббий хизматларни таклиф этади.

Меданта тиббий институти

Меданта тиббий институти мамлакатдаги йирик тиббий комплекслардан бири. Бу ерда мутахассислар кўплаб касалликларни даволаш билан бирга, илмий-тадқиқот ишларини ҳам олиб боради.

Jaypee Hospital

Jaypee Hospital инновацион шифохонаси ҳозирда шаклланиш босқичида. Шифохона тўла ривожланганидан сўнг, комплек беморларга 1200 ўринли махсус стационар хоналарни таклиф этади. Ҳозирча уларнинг 525 тасигина турли бўлимларга ажратилди.

W Pratiksha Hospital

W Pratiksha Hospital соғлиқни сақлаш соҳасида беморларга энг юқори стандартлар, замонавий аппарат текширувлари, олий даражадаги мутахассислар жамоаси ҳамда халқаро билим ва тажрибага эга шифокорлар хизматини таклиф этади.

Макс шифохонаси

Машҳур архитектор Ричард Вуд томонидан лойиҳалаштирилган шифохона дунё стандартлари талаби даражасида барпо этилган. Сифат – шифохонанинг биринчи даражали шиори. 490 ўринли тиббиёт маскани асосий темирйўл вокзали Нью-Делидан тахминан 15 км, ички авиалиния аэропортидан эса 12 км узоқликда жойлашган.