Ҳиндистонда даволаниш | Medin


Мамлакатда соғлиқни сақлаш тизими ниҳоятда ривожланган бўлиб, мутахассисларнинг аксарияти юқори малака ва тажрибага эга. Йирик шаҳарларда сўнгги техника қурилмалари билан жиҳозланган замонавий даволаш-диагностика марказлари талайгина. Шунга қарамай, айрим сабабларга кўра, бу ердаги тиббий кўрик ва хизматлардан фойдаланишга, ҳамманинг ҳам имкони етмайди.

Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ҳамда ҳар бир кишининг энг қимматли бойлиги бўлган саломатлигини сақлашга ёрдамлашиш мақсадида, мамлакатимизда тиббий туризм иш бошлади. Бизнинг вазифамиз – саломатлигига бефарқ бўлмаган ҳар бир кишига кўмаклашиш ҳамда чет элдаги энг сифатли тиббий хизматлар ва ҳамёнбоп нархларни таклиф этишдан иборат.

 

Сиз шаҳар ташқарисига тиббий мақсадда сафар қилиш учун ҳужжатларни қандай қилиб тўғри расмийлаштиришни билмаябсизми? Даволаниш учун чет элдаги бирор клиникани танлашингиз зарурми? Сизни ҳозирги ҳолатингизда даво муолажаларининг нархи қандай бўлиши қизиқтирадими? Шу ва бошқа саволлар юзасидан бизга мурожаат қилинг ва тиббий йўналиш саёҳати борасида, бизнинг ёрдамимиздан фойдаланинг.

Биз беморлар ва уларнинг оила аъзоларига қуйидаги хизматларни кўрсатамиз:

  • Бемор ва клиникалар ўртасидаги қулай алоқа шакли: сиз сайтимизга талабнома қолдириш орқали, исталган клиникани танлашингиз мумкин. Шундан сўнг, сизнинг сўровингиз тўғридан-тўғри тиббий муассасага юборилади. Жавобларни эса қисқа фурсат ичида, сайтимиз орқали олишга муваффақ бўласиз.
  • Сараланган шифохона ва даволовчи шифокорлар: тиббий туризм йўналишида халқаро клиника ва узоқ йиллик тажрибага эга мутахассислар билан ҳамкорлик ўрнатилган. Шундай экан, биз, нафақат маълум даволаш муассаларига боришни ташкиллаштирамиз, балки беморларни аниқ шифокорларга бириктиришга ҳам кўмаклашамиз.
  • Трансфер ва жойлаштириш масалари: режалаштирилаётган саёҳатдан кўзланган асосий мақсад, сўзсиз, ташхис, тиббий муолажалар ёки санаторий-курорт шароитида даволанишдан иборат. Бироқ, шу билан бирга, беморларнинг бошқа шаҳарларга саёҳат қилиши ва кўнгилли дам олиши учун ҳам шароитлар яратилади. Авиабилетларни олиш, меҳмонхона танлаш ва номер банд қилиш – буларнинг бари ташкилот ваколати доирасига киритилган. Бунинг устига, биз бу ва бошқа хизматларни ҳамёнбоп нархларда таклиф қилиш имкониятига эгамиз.
  • Гид ва таржимонлар хизмати: тил билмаслик – беморларни халқаро клиникаларда ҳижолатга қўядиган асосий омил. Аммо бундан ташвишланмасангиз ҳам бўлади. Боиси, бизнинг компания бу борада сизга кўмаклашишни кафолатлайди. Биз сизга клиникадаги текширувлар давомида ҳамроҳлик қиладиган малакали таржимонни бириктирамиз. Юқорида таъкидлаганимиздек, даволаниш жадвалига экскурсия программаси ҳам киритилган. Демак, сиз экскурсия давомида биз таклиф этадиган гид хизматидан ҳам фойдланишингиз мумкин.
  • Тажрибали экспертлар маслаҳати: саёҳатга отланишдан олдин, бу билан боғлиқ ўзингизни қизиқтирган барча саволларга мутахассисларимиздан жавоб олишингиз мумкин. Бизнинг компаниямизда, нафақат мененджер, балки дипломли шифокор, юрист ва анъанавий туризм мутахассисларидан ҳам маслаҳатлар олишингиз мумкин. Улар сиз берган исталган саволга ойдинлик киритади.

 

Сизнинг Ҳиндистон сафарингиз учун Онлайн Виза ва жўнаб кетиш билан боғлиқ барча ҳужжатларни биз расмийлаштирамиз.

Саволлар борми? Қўнғироқ қилинг! +99897 707-48-32

Ҳиндистоннинг энг нуфузли шифохоналари