ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХУДУДИДА САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИДА ШИРАЛАРНИНГ ЗАРАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ УСУЛЛАРИ
Аннотация
Мақолада сабзавот экинларидан помидор, бодринг ва карам ўсимликларида
ўтказилган тажриба натижалари келтирилган. Унда зарар келтирадиган шираларнинг
асосий турлари ва зарари ҳақида маълумот берилди. Шира турларига қарши курашда
қўлланиладиган пиретроидлар гуруҳига кирувчи кимёвий препаратларнинг биологик
самарадорлиги ёритилган.
Калит сўзлар: сабзавот, шира, препарат, пиретроид, вариант, иқтисодий миқдор мезони,
биологик самарадорлик.