СУРУНКАЛИ ЭКССУДАТИВ ОТИТДА ЭНДОСКОПИЯ ВА АУДИОМЕТРИЯ ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ
Аннотация
Ушбу тадқиқотнинг мақсади экссудатив отит билан касалланган болаларни ташхислашда эндоскопия ва аудмометрия текшириш усулларининг самарадор-лигини баҳолаш ҳисобланади.
Тадқиқот материаллари. Илмий тадқиқот иши 2018-2020 йилларда 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган экссудатив отит билан касалланган 56 нафар болаларни клиник кузатиш ва даволаш натижаларига асослан-ган. Бухоро вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида болаларнинг клиник текшируви қуйидаги-ларни ўз ичига олган: шикоятларни аниқлаштириш, анамнез, риноскопия, фарингоскопия, отоскопия, бурунҳалқумни рентгенологик латерал проекцияси текшируви, бурун бўшлиғи ва бурунҳалқумни эндо-скопик усул ёрдамида текширишлар ўтказилди.